Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асосий мақсад – одил судлов ва қонун устуворлигини таъминлаш
14:10 / 2022-08-01

Жиззахда вилоят судлари томонидан жорий йил биринчи ярмида одил судлов ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ягона суд амалиётини шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар билан журналистларни таништириш мақсадида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Жиззах вилоят суди раиси Ў.Жумаев Президентимизнинг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида суд тизимида 2021 йил 1 январидан вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари ва жиноят ишлари бўйича судлар, иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилгани, уларнинг фаолиятга оид маълумотлар билан таништирди.

Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярми давомида 1 минг 187 нафар шахсга нисбатан 870 (2021 йилнинг шу даврида 817 нафар шахсга нисбатан 604) та жиноят иши кўриб тамомланган. Шундан 1 минг 31 шахсга нисбатан 725 (670 нафар 483) та жиноят ишлари бўйича ҳукм чиқарилган, 153 шахсга (135) нисбатан 142 (117) та жиноят иши тугатилган.

[gallery-8094]

Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 минг 183 тага ёки 12,6 фоизга, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар сони 1 минг 356 нафарга ёки 12,4 фоизга ошган.

Шу даврда фуқаролик ишлари бўйича судларга 13 минг 746 та (2021 йилнинг шу даврида 6 минг 963 та) фуқаролик ишлари келиб тушган бўлиб, ўтган даврга нисбатан 6 минг 783 тага кўпайган. Ҳар бир судьяга ўртача бир ойда 229,1 (116) тадан иш тўғри келган.

Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларига 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида жами 6 минг 43 та даъво ариза келиб тушган бўлиб, шундан жами 4 минг 914 та даъво ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, 23 та даъво аризаларни қабул қилиш рад этилиб, 505 та ариза иш юритишга қабул қилинмасдан қайтарилган ҳамда 213 та иқтисодий ишлар тегишлилиги бўйича бошқа иқтисодий судларга юборилган.

Судьялар одил суловни таъминлаш, суд қарорларининг ижроси, суд муҳокамаси ошкоралиги, бугунги кунда судларнинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берди.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА