French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асосий мақсад – аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш
09:58 / 2022-01-22

Фоторепортаж

Бухоро шаҳридаги Зарафшон маҳалласида 3280 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда “Темир дафтар”даги 86 оилани, “Аёллар дафтари”даги 52 нафар хотин-қизни, “Ёшлар дафтари”даги 55 нафар ёшни ушбу рўйхатдан чиқариш масаласига устувор эътибор қаратилаётир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Бухоро шаҳар ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ташаббуси билан “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Реновация дастури доирасида ҳудудда маҳалла маркази биноси, стадион, янги футбол майдончаси, югуриш ва велосипедда учиш йўлаклари қурилиб,  фойдаланиш учун топширилди. Мазкур қурилиш монтаж ва ободонлаштириш ишларига 1,8 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланди. Ташландиқ ҳолга келиб қолган болалар майдончалари таъмирланди, “workout” майдончалари барпо этилди. 

Яқинда фаолияти йўлга қўйилган нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш цехида ҳамда “Зарафшон маҳалла чеварлари” масъулияти чекланган жамиятида  ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Айни пайтда эса кўп қаватли уйларнинг фасад, подъезд қисмлари ва уйлар атрофини бетонлаштириш, маҳалла ҳудудидаги яроқсиз ҳолга келиб қолган 1,2 километр ички йўлларни асфальтлаштириш ва 463 метр узунликда янги бордюрлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

[gallery-5525]

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА