English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асосий мақсад аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш
12:45 / 2021-08-05

Бухоро вилоятида Давлат хизматлари марказлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 22 мингтадан ортиқ хизмат кўрсатилган.

Бундан ташқари, 5 минг 136 та якка тартибдаги тадбиркор, 3 минг 442 та юридик шахслар рўйхатдан ўтган. 1 минг 934 та тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилган.

Кўрсатилган хизматлар сонининг ошиши ДХМлардаги ходимлар штат бирлиги сони оширилмаган ҳолда ходимларнинг малакасини ошириш, электрон ҳужжат алмашинувини яратиш, интернет тезлигини ошириш, тақдим этиладиган ҳужжатлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш ҳисобига амалга оширилган.  

Бошқармага ҳисобот даврида 241 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 94 таси қаноатлантирилган. 102 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. 6 таси ўз аризасига кўра кўрмасдан қолдирилган. 34 таси тааллуқлилиги бўйича ваколатли органларга юборилган. 5 таси ўрганиш жараёнида.

ДХМларда ташриф буюрувчилар кўплигини инобатга олиб навбатни электрон бошқариш тизими жорий қилинган. Ушбу тизим ходим бир кунда нечта хизмат кўрсатгани, қандай хизматларни кўрсатгани, ҳар бир хизматни кўрсатиш учун қанча вақт сарфлагани, фуқаролар томонидан ходимга берилган баҳоларни автоматик умулаштирган ҳолда ходимларни баҳолаб боради. Бу ходимларни келгусида рағбатлантириш ёки аксинча чора кўриш учун асос бўлади.

Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида давлат хизматларини ДХМ биноларида кўрсатишдан ташқари ДХМларга ташриф буюрмасдан ЯИДХП орқали (200 дан ортиқ) давлат хизматларидан фойдаланиш тизими яратилган. Бунда онлайн мурожаат қилинганида белгиланган тўловларни 90 фоиз ундирилиши белгиланиб, онлайн хизматлардан фойдаланиш рағбатлантирилмоқда.  

2020 йил давомида my.gov.uz тизими орқали онлайн равишда жами 18 минг 258 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, 2021 йил 6 ойи давомида бу кўрсатгич 24 минг 67 тани ташкил қилмоқда.

Президентнинг 2021 йил 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириклари бўйича ДХМ орқали кўрсатиб келинаётган хизматларнинг ҳар бир оилага кириб боришини таъминлаш, уларда ЯИДХПдан фойдаланиш имкониятларини ўргатиш мақсадида бошқарма ҳамда Халқ таълими, Маҳалла ва оилани қўллаб-кувватлаш, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармалари ўртасида Меморандумлар имзоланди.

Ҳамкор ташкилотлар билан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида ўтказиладиган “маҳорат дарслари” доирасида ўқув-машғулотлари, учрашувлар режа жадвали тасдиқланди.

Юқоридаги режа-жадвалларга мувофиқ, белгиланган муддатларда Бухоро вилоятидаги 544 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 300 дан ортиғи ҳамда 790 та таълим муассасаларида тушунтириш-тарғибот тадбирлари амалга оширилган.

ДХМларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш зоналари ташкил этилган. Алоҳида компьютер жамланмаси ажратилиб, интернет билан таъминланган. Бу жойларада фуқаролар мустақил равишда давлат хизматларидан фойдаланади. Худди шундай, аҳолини давлат хизматлардан мустақил фойдаланишини таъминлаш мақсадида ҳозирда ДХМларда инфокиосклар жойлаштирилган бўлиб, келгусида бу каби инфокиоскларни аҳоли гавжум жойлар (бозорлар, вокзаллар ва ҳ.к) да жойлаштириш режалаштирилган.  

Жойларда аҳоли фикри, давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда вилоятнинг энг олис ҳудудларида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида жами 12 та филиаллар ташкил қилинди. Ушбу филиаллар орқали жорий йилнинг ўтган 6 ойида 4 минг 322 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган. Филиларлар ташкил этилмаган ҳудудларда “сайёр” хизматлар кўрсатиш жорий қилинган. 2 та автобус ва 13 та дамас аҳоли хизматида..

Давлат хизматларидан фойдаланишни янада соддалаштириш мақсадида ДХМларда композит хизматлар кўрсатиш жорий қилинган. Яъни бир мурожаат билан бир нечта хизматлардан фойдаланиш мумкин. Жумладан, илгари қурилиши тугалланган бинони фойдаланишга қабул қилишда аввал кадастр паспорти тайёрланар, кейин фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси тайёрланади кейин эса кадастр реестрдан кўчирма (гувоҳнома) олиш учун мурожаат қилинарди. Ҳозирда ушбу 3 та хизмат 1 та бинони фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги аризага асосан бир вақтнинг ўзида бино фойдаланишга қабул қилиниб, кадастр паспорт ва гувоҳномаси берилади.

Бундан ташқари, барча ДХМлар “экстериториаллик” тамойили асосида хизмат кўрсатади. Яъни фуқаронинг яшаш жойидан ва юридик шахснинг юридик манзилидан қатъий назар давлат хизматидан фойдаланиш учун республикадаги исталган ДХМга мурожаат қилиши мумкин.

Тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш мақсадида ДХМларда тўловларни биллинг тизими орқали амалга ошириш йўлга қўйилган. Шунингдек, давлат хизматлари натижаси бўйича мурожаатчиларга СМС хабар бериш тизими яратилган, мурожаатчиларга хизмат жараёнларини кузатиб бориш имконияти яратилган.

Бундан ташқари, электрон тизимлар интеграция қилиниши натижасида маълумотлар тизимда автоматик равишда шаклланади, бу эса фуқаролардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилишни бекор қилиб, ходимлар вақтини тежаб иш унумдорлигини ошиши ва хизмат кўрсатилишини тезлашишига ҳам олиб келмоқда.  

Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил қилинди. Марказнинг асосий вазифаларидан бири сифатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳат ва тушунтиришлар бериш, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг кундалик ҳаётини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ва давлат хизматлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, аҳолига, тадбиркорлик субъектларига ва нодавлат нотижорат ташкилотларга кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларнинг ЯИДХПда мунтазам янгилаб борилишини ва маълумотлар долзарблигини таъминлаш белгиланди.  

Давлат хизматларини кўрсатишда белгиланган натижаларга эришиш фақат ДХМларига эмас балки давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органларга ҳам боғлиқ. Ушбу ваколатли органлар томонидан ходимлар малакасини ошириш, электрон базаларни яратиш, интегарция жараёнларини тезлаштириш, ходимларни зарур оргтехника воситалари ва интернет билан таъминлаш ҳам муҳим рол ўйнайди.

Бошқарма томонидан давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли органлар  фаолиятини ўрганиш ва мониторинг қилиш жараёнида йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатларининг сабаблари таҳлил қилинди. Зарур ҳолларда қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш, ходимлар айби билан содир этилган бўлса тегишли чоралар кўриш, юқори ташкилотларга тақдимномалар киритилиб келинмоқда.

Жумладан, ҳисобот даврида жами 8 минг 680 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Шундан, ваколатли органлар томонидан 2 минг 889 та ҳолатда муддат бузилиш, 766 та ҳолатда тўғридан тўғри хизмат кўрсатилган. 277 та ҳолатда ортиқча ҳужжат олинган. 8 та ҳолатда ваколатли органнинг қонуний талабини бажармаслик, 146 та ҳолатда асоссиз мурожаат рад қилинган. 4 минг 594 та ҳолатда бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Қонун бузилишларни бартараф қилиш юзасидан жами 8 та тақдимнома ва 137 та огоҳномалар киритилган ҳам 99 нафар шахснинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган.

Яна бир муҳим йўналиш 2020 йилнинг 1 апрелидан ФҲДЁ органлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилди.

Ўтган бир йилда тизимда қандай ўзгаришлар бўлди. Жорий йил 1 февралдан туғилишни қайд қилишда композит хизматлар жорий қилинди. Бир ариза асосида (туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома бериш, туғилишни қайд этиш, МТТ навбатга қўйиш, болани поликлиникага ҳисобга қўйиш, турар жой бўйича ҳисобга қўйиш, нафақа пулига хабарнома юбориш) хизматлари амалга оширилди. Бунда туғилишни қайд қилиш ва турар жой бўйича ҳисобга қўйиш хизматлари учун ундириладиган йиғим ва давлат божлари фуқаролардан ундирилмасдан бола туғилганлиги учун бериладиган нафақадан чегириб қолинади.  

Қайим Холов,

Давлат хизматлари агентлиги  

Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи

ЎзА