Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асосий ғоя – кучли ижтимоий сиёсат юритиш
09:36 / 2023-06-13

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Улуғбек Иноятов 12 июнь куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.

Мулоқотда жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия фаоллари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Учрашув аввалида Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг Улуғбек Иноятов йиғилганларни ўз сайловолди дастурининг устувор йўналишлари билан таништирди. Дастур электорат манфаатлари ва дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, қуйидан юқорига қараб йўналтирилган таклифлар асосида ҳар томонлама чуқур таҳлилдан ўтказилган ҳолда ишлаб чиқилгани таъкидланди. 

Дастурда тўққизта йўналиш орқали юзга яқин ғоя ва ташаббуслар илгари сурилмоқда. Хусусан, дастурнинг барча йўналишларида ижтимоий ҳимояни кафолатлаш, ҳуқуқлар, имкониятлар тенглигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш, товар ва хизматларнинг ижтимоий мақбуллигига эришиш, суд ҳуқуқ соҳасида қонун устуворлигига қатъий риоя этиш, давлат ва жамият бошқарувини халқ ҳокимиятчилиги принциплари асосида янада демократлаштириш билан боғлиқ яна кўплаб ғоя ва ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Номзод дастурида белгиланган кучли ижтимоий сиёсат юритиш билан боғлиқ ғоя ва таклифлар жамиятда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга, эҳтиёжманд қатлам вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кафолатини таъминлашга хизмат қилади.

Очиқ, самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Президентликка номзодга мурожаат қилди, дастур, ундаги таклиф ва ташаббуслар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Учрашувда сўзга чиққанлар иштирокчиларни Халқ демократик партиясидан Президентликка номзоднинг дастурини қўллаб-қувватлашга ва сайловда ўз фуқаролик позицияси билан фаол иштирок этишга чақирди.

Ғ.ҲАСАНОВ, 
А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА