English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асосий фанлар олимпиадасига старт берилди
11:11 / 2025-11-25

Нукус шаҳридаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2025-2026 ўқув йилида асосий олимпиаданинг учинчи - Қорақалпоғистон Республика босқичи бошланди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирилиги, Ўзбекистон Республикаси Фан олимпиадалари маркази вакиллари иштирокчиларга омад тилади.

Фанлар олимпиадасининг дастлабки куни 9-синфлардан информатика фанидан 57 нафар, 10-синфлардан физика фанидан 62 нафар, кимё фанидан 63 нафар, 11-синфлардан математика фанидан 66 нафар, биология фанидан 59 ўқувчи иштирок этди. Бу йил жами 307 нафар ўқувчининг билимларини синовдан ўтказиши кутилмоқда.

Фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республика босқичи 3 декабрга қадар давом этади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири