Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асосий эътиборни 3 мингдан зиёд камбағаллик рўйхатидаги аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратаман
15:35 / 2020-12-29

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тинглаб, яна бир бор амин бўлдимки, унда илгари сурилган вазифалар энг аввало, халқимиз турмуш тарзини ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эгадир.

Мурожаатномада қайд этилганидек, якунига етиб бораётган 2020 йилда коронавирус пандемияси шароитига қарамай, мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида ижобий натижалар қўлга киритилди. Айниқса, бу йилги жиддий синовли даврда тадбиркорлик субъектлари давлат органлари билан биргаликда елками-елка туриб, иқтисодиётимиз барқарорлигига, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилашга қўшган ҳиссалари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, тўқимачилик, қурилиш, озиқ-овқат ва бошқа шу каби ишлаб чиқариш соҳалари иқтисодиётимизнинг асосий драйверларига айланди.

Мурожаатномада, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлгини мустаҳкамлаш асносида, тадбиркорлик йўналишида амалга ошириладиган қатор чора-тадбирлар белгиландики, бу биз ишбилармонлар учун кенг имкониятлар эшигини очмоқда.

Истиқболли саноат кластерларини ривожлантириш, инвестиция сиёсатини юритишда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни янада кўпайтириш масалалари илгари сурилди. Шу мақсадларда 2021 йил давомида 23 миллиард доллар миқдоридаги инвестицияларни жалб этиш ҳисобига 226 та саноат ва зарур инфратузилма объектлари ишга туширилиши белгилаб берилди.

Тадбиркорларга елкадош бўлиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш борасидаги устивор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишга қаратилган ягона, яхлит бўлган, “Тадбиркорлик кодекси”ни ишлаб чиқилиш таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг биз тадбиркорларга қаратаётган эътиборидан янада руҳланиб, ўз олдимга кўплаб вазифалар ва улкан мақсадларни белгилаб олдим. Биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 2021 йилда янги иш ўринларини яратиш орқали, 3 мингдан ортиқ камбағаллик рўйхатида турган банд бўлмаган аҳолини ва ёшларни иш билан таъминлаш, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш хажмини 2 баробарга оширишга алоҳида эътибор қаратаман.

Эътироф этиш лозим, Президентимиз Мурожаатномасида баён қилинган режа ва лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тараққиётини, халқимиз фаровонлигини янги, янада юксак босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, Мурожаатномада белгиланган вазифалар нафақат биз тадбиркорларни балки бутун халқимизни юксак марралар сари интилишга етаклайди.

Олимхон Бобохонов,

“Art Soft Holding” компанияси кузатув кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати