Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асосий даромад – иссиқхонадан
20:05 / 2026-02-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Қошқайрон” МФЙ ҳудудида қаровсиз ерда барпо этилган замонавий иссиқхона қисқа вақт ичида баракали даромад манбаига айланди.

Мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи Беҳруз Раҳимбердиев ўтган йили қаровсиз ерни ўзлаштириб, дастлаб аччиқ қалампир экишни йўлга қўйди. Кейинчалик Корея тажрибаси асосида помидор етиштиришга киришди. Иссиқхонада энергия тежамкор иситиш тизими ҳамда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилди.

[gallery-27518]

Ҳозирги кунда кўчатлар яхши ривожланиб, илк ҳосил белгилари намоён бўлмоқда. Март ойининг биринчи ўн кунлигида помидор ҳосилини йиғиб олиш режалаштирилган. Етиштириладиган маҳсулотнинг салмоқли қисмини қўшни давлатлар ва Россия бозорларига экспорт қилиш кўзда тутилган.

— “Маҳалла еттилиги” кўмагида 300 миллион сўм имтиёзли кредит олдик, - дейди лойиҳа ташаббускори. — Айни пайтда иссиқхонада қарийб 10 минг туп помидор кўчатини парваришлаяпмиз. Дастлабки ҳисоб-китобимизга кўра, ўртача 150 тонна ҳосил олмоқчимиз.

Даромад ҳажмини янада ошириш мақсадида келгусида иссиқхонани кенгайтириш ишлари режалаштирилган. Бу эса сердаромад ва экспортбоп маҳсулот етиштириш ҳажмини йилдан-йилга кўпайтириш имконини беради.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА