Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ASOIF ижроия қўмитасидаги 4 ўринга 7 номзод
16:09 / 2025-04-21

Халқаро ёзги Олимпия ўйинлари спорт федерациялари ассоциацияси (ASOIF) спорт турларининг Олимпиада дастурига киритилишида муҳим ўрин тутади.

Ўтган йил апрель ойида бўлиб ўтган ASOIF 48-Бош ассамблеясида Халқаро от спорти федерацияси раҳбари Ингмар Де Вос ушбу ташкилот раҳбари этиб сайланганди.

Энди Халқаро олимпия қўмитаси аъзолари таркибидаги ўзгаришлар сабаб, ASOIF ижроия қўмитаси ҳам янги аъзолар билан тўлдирилади.

Жорий йил 11 июнь куни Лозаннада ўтадиган ASOIF Бош Ассамблеяси 4 ўринга 7 нафар мутахассис номзоди кўрсатилганини эълон қилди.

Ушбу лавозим учун Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жолуд, Халқаро каноэ федерацияси раҳбари Томас Кониецко, Бирлашган жаҳон кураши президенти Ненад Лалович, Жаҳон енгил атлетика федерацияси вице-президент Химена Рестрепо, Бутунжаҳон эшкак эшиш федерацияси президенти Жан-Кристоф Ролланд  кураш олиб боради.

Т. Рўзиев, ЎзА