Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аскарларнинг оналарини эъзозлаймиз!” шиори остида тадбир ўтказилди
17:24 / 2026-01-08

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида Нукус шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида “Аскарларнинг оналарини эъзозлаймиз!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари таркибидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ва барча вилоятлардаги ота-оналар видеоконференцалоқа тарзида онлайн иштирок этишди.

Тадбир ҳаяжонли ва қувончли дамларга бой бўлди. Тўққиз ойдан буён юзлаб чақирим олисда юрт ҳимоячиси деган шарафли номга муносиб ўғлонлар сафида ҳарбий хизматни ўтаётган фарзандларини онлайн бўлса-да кўрган ота-оналар бағоят хурсанд бўлишди.

Фарғона, Қашқадарё ва бошқа вилоятлардан келган ҳамда қорақапоғистонлик ҳарбийлар ота-оналари ва яқинларига ҳарбий хизматдаги шароитлар, эришаётган ютуқлари борасида сўзлаб беришди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири