French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аскарлар тавсиянома олиш учун тест синовларидан ўтди
13:31 / 2026-01-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Миллий гвардиянинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бериладиган тавсияномани қўлга киритиш мақсадида тест синовларида иштирок этди.

Республика Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ташкил этилган тест синовлари давомида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлиги, шунингдек, аниқ ва гуманитар фанлар бўйича билимлари баҳоланди.

[gallery-27355]

Қайд этилишича, тест синовлари жами 100 та саволдан иборат бўлиб, уларнинг 40 таси жанговар тайёргарликка, 20 таси маънавий-маърифий тайёргарликка, 10 таси математика, 10 таси физика фанларига ҳамда қолган 20 таси мантиқий фикрлашга оид саволларни ўз ичига олди.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА