Аскарлар тантанали кузатилди
Марказий ҳарбий округнинг Самарқанд гарнизонида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл берадиган ҳарбий қисм қўмондонлигининг имтиёзли тавсияномаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва ёшлар ташкилотлари вакиллари иштирок этди.


Маросимда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган кўплаб ҳарбий ва спорт мусобақаларида, хотира турнир ва чемпионатларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритганлари эътироф этилди.


Хизмат давомида сафдошларига намуна бўлган ва белгиланган синовлардан муваффақиятли ўтган муддатли ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл берадиган ҳарбий қисм қўмондонлигининг имтиёзли тавсияномалари топширилди.
Шунингдек, аскарларнинг ота-оналарига ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг ташаккурномаси ҳамда фахрий ёрлиқлар берилди.
Ғ.Ҳасанов,
ЎзА мухбири