Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аскарлар ота-оналари шарафланди
09:31 / 2025-12-19

Самарқанд вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Миллий армия – она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида ўтказилаётган ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида “Қутқарувчи (аскар)лар ота-оналарини шарафлаймиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Малака очириш маркази, Махсус муҳандислик бошқармаси ва вилоят ФВБ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Ота-оналар вазирлик тизимидаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган фарзандлари билан видеоалоқа тизими орқали жонли мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар. Учрашув ота-оналар учун фарзандларининг хизмат шароитлари ва руҳий ҳолати билан яқиндан танишиш, аскарлар учун эса оила аъзоларининг қўллаб-қувватловини ҳис этиш имконини берди.

Тадбирда Самарқанд вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Н.Қодиров сўзга чиқиб, аскарлар ва уларнинг ота-оналарини Янги йил байрами ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади ҳамда ота-оналарга бошқарманинг ташаккурномаларини топширди.

Учрашув давомида Ватанга садоқатли ва мард йигитларни вояга етказган ота-оналарга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.  

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари