French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аскарлар касбли бўлишди
12:10 / 2026-03-06

Шу йилнинг 13 январь куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Президенти Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизмат ўташнинг нуфузи ва жозибадорлигини янада ошириш бўйича бир қатор топшириқлар берган эди.

Унда ёшларнинг аскарлик даврида касб эгаллаши, олий таълим муассасаларига ўқишга кириши ҳамда хизматдан сўнг турли соҳаларда ўз фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш назарда тутилган.  

Бу борада белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят касбий таълим бошқармаси ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва дастлабки гуруҳ аскарлар ўзлари танлаган касбларга ўргатилди. Ва ниҳоят, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва вилоят касбий таълим бошқармаси масъуллари иштирокида 70 нафар муддатли ҳарбий хизматчига касб-ҳунарга ўқитишга мўлжалланган ўқув курсини муваффақиятли тамомлагани ҳақидаги касб сертификатлари топширилди.

– Биз бундан кейин ҳам ҳамкорликдаги лойиҳани узлуксиз давом эттирамиз, – деди Фарғона вилоят касбий таълим бошқармаси бошлиғи Тўйчибой Бойматов. – Чунки бу жараён муддатли ҳарбий хизмат ўташнинг янги моделидир.  

Тантанали тадбирда ушбу сертификатлар келажакда аниқ касб эгаси бўлган мазкур ёшларга ҳаёт йўлини муваффақиятли давом эттиришда муҳим омил бўлишига ишонч билдирилди.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА