French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аскарлар карантинда нима билан машғул бўлмоқда?
19:32 / 2020-03-24

Хабарингиз бор, бу йилги муддатли ҳарбий хизматга чақирув коронавирус пандемияси сабаб бошқа муддатга қолдирилган.


Хабарингиз бор, бу йилги муддатли ҳарбий хизматга чақирув коронавирус пандемияси сабаб бошқа муддатга қолдирилган. Шунингдек, касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни кузатиш ҳам вақтинча тўхтатилган. Хўш, аскарлар юртимизда жорий этилган карантин чоғида нима билан машғул? Улар армияда вирусдан қандай ҳимоя қилинаяпти?

Масалан, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинларида ҳарбий тиббиёт вакиллари томонидан дезинфекция чораларига қатъий риоя этилиб, ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳарбий шаҳарчаларда истиқомат қилаётган уларнинг оила аъзоларини касалликдан ҳимоялаш бўйича барча тадбирлар узлуксиз олиб борилмоқда.

Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирини мисол қилиб оладиган бўлсак, карантин вақтида муддатли ҳарбий хизматчиларни максимал даражада ҳимоялаш чоралари кўрилган. Хоналар ва бошқа жиҳозлар махсус дезинфекцияловчи суюқлик ва эритмалар билан тозаланмоқда. Ҳарбий хизматчилар озиқ-овқат таъминоти учун олиб келинаётган маҳсулотлар дастурхонга тортилишдан олдин бир неча бор дезинфекциядан ўтказилмоқда.

Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари тўхтатилмаган, фақат улар ҳарбий қисм ҳудудидаги машғулот хоналарида назарий тарзда олиб борилмоқда. Хоналарда тозалик ва дезинфекция воситаларини қўллаш қатъий назоратга олинган.

photo_2020-03-24_19-31-19.jpg

Таъкидлаш жоизки, карантин сабаб, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва яқинлари билан кўришиши вақтинча тўхтатилган. Ҳарбий хизматчиларни тиббиёт ниқоблари ҳамда шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш масаласида узилишлар йўқ.

Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг бўш вақти аскарлар ётоқхоналарида мазмунли ва мароқли ўтказилишини ташкил этиш мақсадида турли жамоавий ўйинлар ўтказилмоқда. Китоб мутолаа қилиш учун ҳам шароитлар етарли.

Шунингдек, бир гуруҳ шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар томонидан Нукус шаҳрида аҳоли ўртасида тиббиёт ниқобларини ва коронавирусга қарши курашиш бўйича маълумотларни тарқатиш акциялари ўтказилмоқда. Ҳарбий хизматчилар аҳолини карантин вақтида уйда қолишга даъват этаяпти.

Қадрли ота-оналар! Фарзандларингиз ишончли қўлларда. Хавотирга ўрин йўқ. Ҳарбий хизматда ўғилларингизни пандемиядан ҳимоялаш бўйича барча чоралар қатъий назорат остида олиб борилмоқда.

Шимоли-ғарбий ҳарбий
округ матбуот хизмати.