Аскарлар имтиёзли тавсиянома учун тест топширди
Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг Нукус гарнизонида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар республика олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёз берувчи тавсиянома олиш учун тест синовларида иштирок этди.
Мазкур тест синовларида шаффофликни таъминлаш мақсадида аудиторияларда кузатув камералари ўрнатилди.
[gallery-5568]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан икки кун давомида ўтказилган тест синовларида қоида ва қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга ҳарбий қисмлар қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган имтиёзли тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА