Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аскар ота-оналарини шарафлаймиз!”
11:21 / 2026-01-13

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳамда Қарши ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Мазкур тадбирлар ушбу муҳим санани умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, халқ ва армия ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирларда Қашқадарё вилоятидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент вилоятида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Уларда “Аскар ота-оналарини шарафлаймиз” мавзусида мазмунли учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувлар доирасида аскарлар ва уларнинг ота-оналари билан ZOOM платформаси орқали телемулоқотлар ўтказилиб, фарзандларнинг хизмат шароити, кундалик фаолияти ҳамда ҳарбий тайёргарлиги ҳақида маълумотлар берилди. Самимий мулоқотлар ота-оналар қалбида фахр туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Қайд этилишича, бундай тадбирлар ота-оналарга фарзандларининг хизматини яқиндан ҳис этиш имконини бериш билан бирга, Ватан ҳимоясининг нақадар шарафли бурч эканини жамият онгига чуқур сингдиришга хизмат қилмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири