Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аскар оналарига совғалар улашилди
12:13 / 2020-01-09

“Ватанпарварлик ойлиги” ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тегишли вазирлик ва идоралар иштирокида жойларда учрашувлар ўтказилмоқда.


“Ватанпарварлик ойлиги” ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тегишли вазирлик ва идоралар иштирокида жойларда учрашувлар ўтказилмоқда.

Askarni_sharaflaymiz_ko'rsatuv_uchun.jpg

Улардан бири — Тошкент ҳарбий округидан хабар беришларича, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиалида “Аскар оналарини шарафлаймиз” номли маънавий-маърифий ўтказилди.

Округ Қўмондонлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда Тошкент шаҳридан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг ота-оналари, яқинлари, университет талабалари иштирок этди.

Унда аскар оналарига қимматбаҳо совғалар топширилди. Сўнгра Тошкент шаҳридан Самарқанд вилоятида ўз йигитлик бурчини ўтаётган 15 нафар муддатли ҳарбий хизматчилар ота-оналари билан дийдор кўришди. Аскарлар учун кутилмаган бу учрашув кўз ёш ва қувончларга тўла бўлди. Аскарлар тайёрлаган турли саҳна кўринишлари эса йиғилганларга чексиз завқ бағишлади.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ташкил этилган мусиқий фестиваль Чирчиқ гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри ва ансамбли ижро этган куй ва саҳнавий намойишлар билан бошланди.

Қуролли Кучлар академияси Қоровул қўшинлари ҳамда Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлар, қўл жанги намойиш этилган фестивалда пойтахтимиздаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ҳамда кўплаб юртдошларимиз иштирок этди.