Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ASK лойиҳаси фермерларни қўллаб-қувватлайди
10:01 / 2021-08-05

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашида Европа Иттифоқининг ASK лойиҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ASK лойиҳасининг фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича бош маслаҳатчиси Анджей Халасевич билан бўлган учрашувда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, фермер хўжаликларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ходимларини ўқитиш, уларга инновацион лойиҳаларни бажаришда амалий ёрдам кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, томорқа ер эгаларини томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Кенгаш тизимидаги илмий-амалий ўқув марказлари фаолияти, Тошкент вилояти Янгийўл туманида ташкил этилаётган Томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Музокараларда Анджей Халасевич AKS лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Янгийўл туманида ташкил этилаётган Томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази фаолиятини ташкил этишда ҳамкорлик қилишини маълум қилди.

Қайд этиш керакки, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва билим (АSK) Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган техник ёрдам лойиҳаси ҳисобланади. 2020-2030 йилларда аграр тармоқни ривожлантириш стратегияси ва “Йўл харитаси”да аниқланган стратегик устуворликлар ва ҳаракатларга мувофиқ, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш учун бир қатор техник ёрдам ва тегишли хизматларни тақдим этади. Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва қўшимча ёрдам кўрсатиш мақсадида 40 миллион евро миқдорида маблағ ажратади.

Учрашув доирасида келгусида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Европа Иттифоқининг ASK лойиҳаси билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ҳудудларда фаолият юритаётган фермер, деҳқон ва томорқа эгаларига илмий – амалий хизматларни кўрсатиш борасида келишиб олинди.

Сайёра Шоева