Асирликдаги фуқароларда биологик қурол синаб кўрилгани маълум бўлди
Россия федерал ҳавфсизлик хизмати Иккинчи жаҳон уруши даврида япон махсус хизматлари асирликдаги собиқ Иттифоқ фуқароларида биологик қуролни синаб кўргани билан боғлиқ махфий маълумотларни илк бор эълон қилди.
РИА «Новости» нинг ёзишича, 1930-1945 йилларда бир неча минглаб совет аскаралари японларга асир бўлган. «Японлар асирларни СССРга қарши ишлатишга кўндира олмагач, 1945 йилда Квантун армиясига махсус гуруҳ сифатида қўшади.
Синаб кўрилган бактериологик қурол объектлари шу гуруҳдагиларда синаб кўрилади. Манжурияни озод қилиш билан собиқ Иттифоқ дунёни «бактериологик уруш» ҳавфидан халос қилган», дейилади хабарда.