Асирлар алмашинуви давом этмоқда
Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида 183 нафар фаластинлик маҳбус озод қилинди. ХАМАС ва Исроил 19 январдан буён тўртинчи бор асир алмашди. Қутқарилганлардан 111 нафари сектор аҳолиси, улар 2023 йил 7 октябрдан ҳибсда сақланган.
Рамаллоҳда юзлаб одам Маҳмуд Дарвиш музейи ёнида тўпланиб, Фаластин байроғини кўтарганча, оила аъзолари ва яқинлари қайтишини нишонлади.