“Asian Youth Games-2025”да қатнашадиган спортчиларимизнинг илк таркиби Баҳрайнга йўл олди
Бугун, 17 октябрь куни ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларида иштирок этиш учун кураш, волейбол бўйича Ўзбекистон делегацияси Баҳрайннинг Манама шаҳрига йўл олди.
Айтиш лозим, 45 та мамлакатнинг 4 минг нафардан ортиқ ёш спортчилари иштирок этадиган “кичик олимпиада”да 24 та спорт тури бўйича беллашувлар бўлиб ўтади.
Комплекс мусобақа дастуридан ўрин олган миллий спортимиз кураш баҳслари 19–20 октябрь кунлари ўтказилиб, унда спортчилар тўртта вазн тоифасида Осиё ўйинларининг медаллари учун гиламга чиқади.

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги спортчиларимиз Шоҳжаҳон Ғолибов, Отабек Йўлдошбоев, Мубинабону Каримова ва Дурдона Турсунова қитъа ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Т.Рўзиев,
ЎзА