Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аsia News” газетаси Ўзбекистон туризмига эътибор қаратди
22:14 / 2022-05-13

Жаҳон матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Осиё ҳақида, минтақанинг сиёсий, иқтисодий, маданий-марифий ҳаёти тўғрисида мунтазам ахборот улашувчи машҳур газеталардан бири – “Аsia News” Ўзбекистон туризмига бағишлаб форс тилида мақола чоп этди.

“Ўзбекистон Эрондан сайёҳлар қабул қилишга муштоқ” сарлавҳали материалда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ECO) Доимий вакиллар кенгаши мажлисига эътибор қаратилган. Хусусан, Эрон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчимиз Баҳодир Абдуллаевнинг 2022 йил Сари шаҳри “ECO” туризм пойтахти сифатида эълон қилиниши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирдаги маърузасдан иқтибос келтирилган:

– Туризм турли давлатлар иқтисодиёти интеграциялашувида, халқлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқа мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутади. Буюк салоҳиятга эга туризм минтақавий ривожланишнинг қудратли воситасига айланиши мумкин, чунки бу соҳа иқтисодиёт ривожини рағбатлантиради, аҳоли бандлигини таъминлашга сезиларли ёрдам беради.

Муаллиф, шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик қилаётган Ўзбекистон томонидан сайёҳлик оқими суръатини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, зиёрат туризмини ривожлантириш, ҳаво қатнови географиясини кенгайтириш бўйича ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш таклиф қилинаётгани ҳам қаламга олинган.

Б.Худойбердиев тайёрлади.

ЎзА