Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Asia Consult орзуларингизни бир четга суришингизга йўл қўймайди!
15:06 / 2022-07-23

Эндиликда сиз ортиқча вақт ва асабларингиз, кучингиз ва имкониятларингизни беҳуда сарфлашингизга ҳожат йўқ. Asia Consult компанияси ўқишга кириш учун барча керакли жараёнлардан ўтиб олишингизда қанот бўлади.

Узоқ йиллик тажрибага эга профессионаллардан таркиб топган жамоа ўзбекистонлик абитуриентларга ўз хизматларини тақдим этишга доим тайёрдир. 

Asia Consult хорижда таҳсил олишни истаган ёшларга ўз ҳамкорлигини тақдим этади. Aхир халқаро диплом келажакдаги фаолиятингизга катта ҳисса қўшади ва керакли мутахассис бўлиб қайтишингизда муҳим роль ўйнайди.

2019 йилда расман иш бошлаган Asia Consult компанияси ниҳоятда кучли жамоа билан таълим майдонига кирган бўлиб, 10 дан ортиқ давлатнинг кўплаб олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиб келади. Уларнинг сафида дунёнинг энг кучли даргоҳлари саналувчи университет ва институтлар ҳам мавжуд.

– Бизнесни бошлаганимда аввалига 10 минг, кейин 40 минг кейин эса 60 минг долларга тушдим. Аммо ортга қайтмай, шу қийинчиликлардан ўтганимдан сўнг қаршимда барча эшиклар очилди. Бугунги кунда биз асос солган “Asia Consult Holding”да 300 га яқин ходим ишлайди, Ўзбекистон бўйлаб 26 та филиалимиз бор, ўтган уч йил ичида 10 мингдан ортиқ талабани чет давлатларига ўқишга жўнатдик. Сингапур, Малайзия, Туркия, Хитой, Россия, АҚШдаги ўқув даргоҳлари билан шартномаларимиз бор, 10 дан ортиқ давлат, 40 дан ортиқ институтлар билан тўғридан тўғри ишлаяпмиз. Ривожланган давлатлар тажрибасини кўрадиган бўлсак, фақат мутахассис тайёрлаш билан иш битмас экан. Агар мутахассис тайёрласангиз, фақат мутахассис иш билан таъминланади, агар тадбиркорларни, бизнесни бошқара оладиган инсонларни тайёрласангиз уларнинг ҳар бири юзлаб, минглаб одамларни иш билан таъминлайди. Бугунги кунда “Бизнес мактаб”га асос солдик. “Бизнес мактаб”га 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар жалб этилади. Бир йилда давомида тадбиркорликка ўқитилиб, ўз бизнесларини йўлга қўйишларига ёрдам берамиз. Мақсадимиз орттирган билим ва тажрибаларимизни ёшларга улашиш, – дейди Asia Consult асосчиси Илҳом Бегимқулов.

Дастур танлаш, тўғри ва энг долзарб янгиликлардан хабардор бўлиш, виза олиш, зарур маълумотларнинг бирортасини кўздан қочирмаслик таъминланади. Компания ўзингизга мос олий ўқув юртини молиявий имкониятларингиз ва талабларингиз асосида танлаш, у ҳақдаги барча маълумотларни ипидан игнасигача тақдим этиш, абитуриентларга энг керакли кўрсатмалар бериш, кириш имтиҳонлари, ҳужжатлар тўплаш ва тўлдириш билан боғлиқ ишлар, табалалик визаси, турар-жой билан боғлиқ харажатларни ҳисоблаш, оптималлаштиришда ва бошқа муҳим шароитларда ёрдамлашади.

Ёшлар келажак етакчилари бўлиши учун Asia Consult компанияси барча имкониятларини ишга солади. Талабалар Ўзбекистонга чексиз янги имкониятлар олиб келиши учун уларнинг ўқиш даврида ҳам қўллаб-қувватланишларида хизмат қилади, жараёндаги масалаларда яқиндан кўмаклашади. Бундан ташқари, талабаликка қабул қилинганларни борган мамлакатларида кутиб олувчи вакиллар турар-жой, ота-оналар билан доимий алоқа ёки юзага келувчи турли-туман масалаларда ёрдам беради.

ЎзА