Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ашхободдаги 43 метрли янги йил арчаси МДҲ мамлакатлари ичида энг баланди
09:38 / 2022-12-20

Ашхободдаги “Алем” маданий-кўнгилочар маркази яқинидаги майдонда ўрнатилган Туркманистоннинг бош арчаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги энг баланди бўлиб чиқди. Бу ҳақда “TurStat” хабар берди.

Ашхободдаги янги йил арчасининг баландлиги 43 метрни ташкил этади. Бу Ереванда ўрнатилган арчадан олти метр баланддир. Тошкент шаҳридаги 36 метр баландликдаги янги йил арчаси рейтингда учинчи ўринни эгаллади.  

Душанбе арчасининг баландлиги 30 метр, Остона ва Бишкекда 25 метрни ташкил этади.  

Энг паст бўйли арча Кишиневда (20 метр). Кремль собори майдонида ўрнатилган Россиядаги асосий Рождетство дарахти 27 метрни ташкил қилади.  

 

ЎзА