Ашхободда Ўрта йўлакни ривожлантириш бўйича музокара бўлиб ўтди
Ашхободда Туркманистон, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Грузия темир йўл тизими раҳбарлари иштирокида тўрт томонлама учрашув ўтказилди. Мулозимлар ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, хусусан Ўрта йўлак самарадорлигини ошириш масаласини муҳокама қилган. Юк ташиш ҳажми ва йўналиш рақобатбардошлигини ошириш, жараённи тезлаштириш учун амалиётни тўлиқ рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот якунида тизимни рақамлаштириш орқали ривожлантириш, шунингдек Ўрта йўлак бўйлаб ташхис олиб бориш назарда тутилган баён имзоланди.
Транскаспий халқаро транспорт йўлаги (Ўрта йўлак) Хитой-Қозоғистон чегарасидан бошланиб, Каспий денгизи орқали Озарбайжон ва Грузиядан Европага олиб боради.
С.Раҳимов, ЎзА