Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ашраф Ғани инсульт олгани тасдиқланди
23:46 / 2022-01-25

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани Абу-Дабида инсульт олди, дея хабар берди “Kabul Times” нашри.

BBC Абу-Даби агентликлари билан боғланиб, вазиятга аниқлик киритган. Манбанинг тасдиқлашича, Ашраф Ғани 24 январь куни ҳақиқатдан ҳам ўз қароргоҳида инсультга учраган. 

Айни пайтда собиқ президент “Шайх Зоҳид” касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳозирча бошқа ҳеч қандай маълумот берилмаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, 72 ёшли Ашраф Ғани рафиқаси ва икки маслаҳатчиси билан “Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистон ҳудудини эгаллаб олгач, мамлакатни тарк этган эди.