Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳашарда барча уюшқоқлик билан иштирок этмоқда
17:20 / 2019-08-17

Ватанимиз Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида қорақалпоғистонликлар ҳам уюшқоқлик билан иштирок этмоқда.


Ватанимиз Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида қорақалпоғистонликлар ҳам уюшқоқлик билан иштирок этмоқда.

Ҳар қандай байрамни муносиб кутиб олиш халқимизга хос азалий урф-одатларимиздан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида турли ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

photo_2019-08-17_16-59-27.jpg

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлимидан олинган маълумотга кўра, ҳашарда 456 минг 460 нафардан ортиқ фуқаро, шу жумладан, 269 минг 500 нафар ёшлар иштирок этмоқда. Айни пайтгача 738 минг гектар майдон, шу жумладан, 394 километр ариқ ва зовур тозаланди. Республика ҳудудидаги 231 та қабристон, 43 та зиёратгоҳ обод қилинди. 205 минг туп дарахтга шакл берилиб, оқланди.

Хайрия ҳашари давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож 281 та оиланинг уй-жойи таъмирланди. 125 нафар ногиронлиги бўлган шахсга, ёлғиз қарияга моддий ёрдам кўрсатилди.

photo_2019-08-17_16-59-33.jpg

photo_2019-08-17_16-59-35.jpg

– Умумхалқ хайрия ҳашарида барча фаол иштирок этмоқда, – дейди Қўнғирот тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Бердибек Сейтназаров. – Туман ҳокимидан бошлаб оддий фуқарогача энг улуғ, энг азиз байрамни кўтаринки руҳда кутиб олиш учун ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида хайрия ҳашари давом этмоқда.