Қашқадарёлик талабалар йўлга чиқди (+видео)
Пойтахтда таҳсил олаётган юзлаб қашқадарёлик йигит-қизлар Талабалар шаҳарчасида жам бўлди.
Пойтахтда таҳсил олаётган юзлаб қашқадарёлик йигит-қизлар Талабалар шаҳарчасида жам бўлди.
Улар доимий яшаш манзилига Қашқадарё вилоят транспорт бошқармаси ташаббуси билан бепул олиб кетилмоқда. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев талабаларни доимий яшаш манзилига эсон-омон етиб олиши учун вилоят, туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотларнинг хизмат автомобилларини ҳам сафарбар этган. Бу хайрли ишга кўнгиллилар ҳам бош қўшган.
Тошкентдан 200 га яқин енгил машина, 25 автобус, 4 микроавтобус йўлга чиқди.