Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёлик «фотомодель» қизни чув туширган тошкентлик фирибгар Бухорода қўлга олинди
17:13 / 2020-09-07

«Фотосуратчи» фуқаро Т.Сни қадимий обидалар олдида суратга тушириш мақсадида Бухоро шаҳрига олиб келади.


Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 27 август куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани М.Ганди кўчаси 10/27-уйда яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Н.Ф Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Соҳибкор кўчаси 17-уйда яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Т.С.нинг ишончига кириб, ўзини таниқли журнал фотосуратчиси сифатида таништиради.

«Фотосуратчи» фуқаро Т.Сни қадимий обидалар олдида суратга тушириш мақсадида Бухоро шаҳрига олиб келади. Фотосуратларини журналнинг бош саҳифасига чиқариб уни фотомодель сифатида машҳур қилишини айтиб, журналнинг ҳар бир саҳифаси учун қизга 850.000 сўмдан тўлов тўлашга келишилади.

Жабрланувчи Т.С.дан меҳмонхона харажатлари учун 650.000 сўм нақд пулларини алдов йўли билан олиб, фирибгарлик жиноятини содир этади.

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, 2-сонли Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан муқаддам худди шу каби жиноятни содир этганлиги учун судланиб, жавобгарликка тортилган фуқаро Ф.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.