Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёлик 14 ёшли абитуриент талаба сифатидаги биринчи ўқиш кунини якунлади
21:35 / 2019-09-04

Қашқадарёлик 14 ёшли абитуриент талаба бўлди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га Қарши давлат университети матбуот хизмати раҳбари Ойбек Юсуповга хабар беряпти.


Қашқадарёлик 14 ёшли абитуриент талаба бўлди. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори”га Қарши давлат университети матбуот хизмати раҳбари Ойбек Юсуповга хабар беряпти.

Ойбек Юсуповнинг маълумот беришича, вилоятнинг Китоб туманида яшовчи 14 ёшли Жасурбек Ғуломов Қарши давлат университетининг биология факультетига давлат гранти асосида ўқишга кирган.

Маълум бўлишича, китоблик Жасурбек Ғуломов 2004 йил туғилган бўлиб, жорий йил Китоб туманидаги 3-сонли академик лицейнинг табиий фанлар йўналишини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказишда энг ёш абитуриент 14, энг кекса абитуриент эса 87 ёшда эканлиги маълум бўлганди.