Қашқадарёда жорий йилда 21 мингта янги доимий иш ўрни яратилади
Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоят ҳокимлигида вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган брифингда таъкидлаб ўтди.
Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоят ҳокимлигида вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган брифингда таъкидлаб ўтди.
Мазкур иш ўринларини яратиш мақсадида ҳудудлар, йўналишлар ва секторлар кесимида иш излаётган фуқаролар рўйхати шакллантирилади. Шундан, 1 минг 696 таси йирик лойиҳалар ва бюджет маблағлари ҳисобига, 10 минг 564 таси кичик корхона ва микрофирмаларда ташкил этиш ҳисобига, 8 минг 758 таси оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ташкил этиш ҳисобига яратиш кўзда тутилган.
2020 йилда туманларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш орқали 4 минг 45 гектар интенсив боғ, 8 минг 377 гектар узумзор ва 2 минг гектар ёнғоқзор барпо этилади. Бундан ташқари, 2 минг 607 гектар экспортбоп сабзавот ва полиз экинлари экиш режалаштирилган. Мева-сабзавотларни қайта ишлаш йўналишида 3 та янги корхона ишга туширилади. 2 та корхона модернизация қилинади. Шунингдек, 2 та замонавий логистика маркази қуриш ва 9 минг тонна (10,5 миллион доллар) маҳсулот экспортини амалга ошириш таъминланади.
2020 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларини ўзлаштириш бўйича режа кўрсатгичи 141,1 миллион долларни ташкил этади. Бу ўтган 2019 йилги режага нисбатан 102,3 фоизни ташкил этади. 2020 йилда энг замонавий технологияларни жалб этган ҳолда 17 та лойиҳа амалга оширилади.
Инвестиция дастури доирасида 23 та умумтаълим мактаби (6902 ўқувчи ўрни), 16 та соғлиқни сақлаш объектлари (151 қатнов ва 761 койка), 4 та болалар спорти иншооти, 36 та мактабгача таълим ташкилоти (5520 ўрин) янгидан қурилади ҳамда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти 10 миллиард сўм маблағ эвазига реконструкция қилинади.
Аҳолининг ижтимоий турмуш тарзини яхшилаш мақсадида 1097,0 километр узунликдаги электр тармоқлари ва 305 дона трансформатор пунктида янги қуриш ва реконструкция ишлари бажарилади. Шунингдек, 68,4 километр газ қувурини янгидан тортиш, 3,2 километр газ қувурини капитал таъмирлаш ва 1,6 километрини реконструксия қилиш, 5 та газ тақсимлаш пунктини мукаммал таъмирлаш, 94 минг 800 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш мўлжалланмоқда.
18 та аҳоли пунктида 92,5 миллиард сўм маблағ эвазига 161,8 километр ичимлик суви ва канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади. Бу ерда энг муҳим лойиҳа “Оқсув-Деҳқонобод” лойиҳаси бўлиб, қиймати 100,5 миллиард сўмни ташкил этади. Лойиҳа Деҳқонобод туманининг 117 та қишлоғини сув билан таъминлаш имконини беради.
Аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 1 минг 700 та уй-жой қурилади. Шундан, 1 минг 106 таси уй-жойга муҳтож оилалар, 300 таси хорижда ишлаётган фуқаролар, 70 таси ёш оилалар, 104 таси оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар учун, 60 таси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилар, 30 таси Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, 30 таси Ички ишлар вазирлиги ходимлари учун қурилиши кўзда тутилмоқда.
2020 йилда 273 та нодавлат МТТлар қурилади (10330 нафар қўшимча қувват), 36 та давлат мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади. Натижада боғча ёшидаги болалар қамрови ҳозирги 37,8 фоиздан 47,6 фоизга кўтарилади.
Қишлоқ хўжалигининг барча соҳалари бўйича жами қиймати 1 триллион 117 миллиард сўмлик 367 та лойиҳа амалга оширилади. Улар ҳисобидан гўшт етиштириш 28 минг тоннага, сут ишлаб чиқариш 9 минг 415 тоннага, тухум етиштириш 17 миллион донага ошиши таъминланади.
Бугунги кунда 9 та пахта кластерларига 138,1 минг гектар ер майдони пахта экиш учун ажратилган. Юқоридаги кластерлар томонидан етиштирилган пахта ҳосилини 2020 йилда 86,4 фоизи қайта ишланади.
Брифинг давомида 2019 йил ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар самараси ва 2020 йилдаги истиқболли вазифаларга бағишланган бошқа яна бир қатор масалалар ва соҳалар бўйича ахборотлар берилди.