Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда яна 136 та умумтаълим мактабида анъанавий дарслар бошланди
19:08 / 2020-09-21

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятида 14 сентябрдан эътиборан карантин талабларига тўла амал қилган ҳолда 112 та мактабда анъанавий дарслар бошланган эди.


Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятида 14 сентябрдан эътиборан карантин талабларига тўла амал қилган ҳолда 112 та мактабда анъанавий дарслар бошланган эди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Р.Юлдошевнинг маълум қилишича, бугунгача яна 136 та мактаб фаолияти йўлга қўйилиб, анъанавий шаклда дарс жараёнларини бошлаган мактаблар сони 248 тага етди.

5.jpg

6 (3).jpg

Масалан, Қарши шаҳридаги 19-умумтаълим мактаби намунали таълим муассасаларидан биридир. Мазкур таълим даргоҳи 1 минг 172 ўринга мўлжалланган бўлиб, жорий йилда 1 минг 148 нафар ўқувчи ўқишни давом эттириши керак эди. Ўқув йили бошланиши арафасида ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровларга асосан 58 фоиз ота-она фарзандини анъанавий усулда дарсларни давом эттиришини билдирган ва шунга асосан айни пайтда ўқувчиларнинг 48 фоизи дарсларни давом эттирмоқда. Уларга 82 нафар малакали ўқитувчилар таълим бермоқда.

– Мактабимизда таълим жараёни тўлиқ карантин талабларига амал қилган ҳолда олиб борилмоқда, – дейди мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жонгул Абдуллаева. 

3 (3).jpg

4 (2).jpg

– Ҳар бир синфга оралиқ масофани сақланган ҳолда 15 нафардан ўқувчи дарсга қатнашмоқда. Мактаб биносига ўқувчиларнинг кириши учун учта кириш эшиги ташкил қилганмиз ва уларнинг ҳар бирига тиббиёт ходимлари бириктирилган. 

Улар бинога кираётган ҳар бир ўқувчини ҳароратини ўлчаб, қўлларига антисептик сепган ҳолда киргизади. Ўқувчиларнинг залларда карантин талаблари бўйича ҳаркатланиши учун ишора қилувчи белгилар полларга ёпиштирилган. Таълим жараёнида дарслари вақтинчалик тўхтатилган ўқитувларнинг барчасини ички буйруқлар асосида мана шундай назорат ишларига жалб қилганмиз. Синфхоналар мунтазам равишда дезинфекция қилинмоқда.