Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда тест синовлари 12 кунда якунига етади
21:07 / 2020-09-02

Қашқадарё вилоятидаги 6 та олий таълим муассасасига навбатдаги ўқув йили учун қабул квотаси 8400 та бўлиб, 99 минг 476 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Бу бир ўринга 12 талабгор деганидир.

Қашқадарё вилоятидаги 6 та олий таълим муассасасига навбатдаги ўқув йили учун қабул квотаси 8400 та бўлиб, 99 минг 476 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Бу бир ўринга 12 талабгор деганидир.

Бугун, 2 сентябрь куни “Насаф” футбол клубининг тўртта стадионида тест синовлари бошланди. Қайд этиш лозимки, ушбу стадионларда бир вақтнинг ўзида 184 та гуруҳда 5520 нафар абитуриент тест топшириши учун барча шароит муҳайё қилинган. Демак, бир кунда 2 сменада 11 минг 40 нафар абитуриент тест топширишини ҳисобга олсак, вилоят ёшлари ҳаётидаги мазкур муҳим тадбир 12 кунда якунига етади.

2 (3).JPG

4.JPG

13.JPG

Тест топшириш жараёнида ижтимоий масофани сақлашга эътибор қаратилмоқда. Санитария-гигиеник талабларга риоя қилган ҳолда ҳар бир кириш-чиқиш жойларига дезинфекцион туннеллар ўрнатилди, пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминланди. Узоқ ҳудуддан келадиган абитуриентларнинг хавфсизлиги учун автобуслар ташкил этилди.

Имтиҳонларнинг адолатли, шаффоф ўтиши ва коронавирус пандемияси шароитида ички тартиб-қоидаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат гуруҳлар жалб қилинди.

7.JPG

6.JPG

8.JPG

Абитуриентларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари учун тест синовларини тўлиқ онлайн кузатиш имконияти яратилди.

Суратларда: тест синовларида.