Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда пилла топшириш бошланди
16:12 / 2020-05-12

Қашқадарёлик пиллакорлар жорий йилда 36 минг 364 қути ипак қурти уруғларини парваришлаб, 20 минг тонна “кумуш тола” етиштиришни мақсад қилган.


Қашқадарёлик пиллакорлар жорий йилда 36 минг 364 қути ипак қурти уруғларини парваришлаб, 20 минг тонна “кумуш тола” етиштиришни мақсад қилган.

Ҳар доимгидек, бу йилги мавсумда ҳам Миришкор тумани пиллакорлари вилоятда биринчилардан бўлиб, пилла топширишни бошлаб берди.

Бу йил Миришкорда 1090 қути ипак қурти уруғлари боқилиб, ундан 60 тоннадан ортиқ пилла олиш режалаштирилган. Бунинг учун мавсум олдидан мавжуд 396 гектар тут плантацияларини бутлаш ишлари амалга оширилди. 32 гектардан ортиқ майдонда янги плантация ташкил қилинди. Фермер хўжаликлари ва касаначилар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномалари имзоланди.

photo_2020-05-12_16-14-15.jpg

– 20 грамм пилла қурти олиб боққандик, – дейди тумандаги Элобод қишлоғилик Улдоной Мўминова. – Шартнома режамиз 60 килограмм эди. Қуртларни яхши парвариш қилдик. Тут барги билан озиқлантиришни мунтазам ошириб бордик, ҳатто ярим тунда ҳам озиқлантиришни давом эттирдик. Натижа эса кутилганидан ҳам зиёда бўлиб, режани ортиғи билан бажардик. Юзимиз ёруғ бўлди. Бундан ташқари, бир ойлик фаолиятимиз учун бир йиллик меҳнат стажи ёзилди. Қолаверса, бизга ажратилган тут плантацияси ораларига полиз ва сабзавот маҳсулотларини экдик. Албатта олинган даромад рўзғоримиз тўкинлигига хизмат қилади. Хуллас пиллачилик билан шуғулланиб ҳам меҳнат стажи кетяпти ҳам яхшигина даромад оляпмиз. Бундан мамнунмиз.

Миришкор массивида Улдоной каби касаначи пиллакорлар талайгина. Жорий мавсумда массивдаги фермер ва касаначилар жами 108 звенога 191 қути ипак қурти тарқатилган бўлиб, 10 минг 500 килограмм пилла етиштириш мўлжалланмоқда.

photo_2020-05-12_16-14-17.jpg