Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда ҳам ғалла ўрим-йиғими бошланди
00:18 / 2020-06-05

Вилоят ғаллакорлари 141 минг гектар майдонда бошоқли дон етиштирди.


Вилоят ғаллакорлари 141 минг гектар майдонда бошоқли дон етиштирди.

Ғалла ўрим-йиғим ишларига жалб этилган 460 та ғалла ўриш комбайни, 1 минг 954 та дон ташиш техникаси, 460 та кўчма устахона, 460 та ёқилғи мойлаш материаллари яна бир марта техник кўрикдан ўтказилиб, ўрим-йиғим мавсумига старт берилди. Мавсумни Миришкор тумани деҳқонлари бошлаб берди.

Мавсум олдидан вилоят ҳокими ташаббуси билан комбайн операторларининг ҳар бирига 1 миллион, ёрдамчи операторга 500 минг сўмдан нақд пул, 50 килограмм ун, 10 килограмм ўсимлик ёғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Вилоятнинг Нишон туманилик фермер хўжаликлари ҳам ғалла етиштириш борасида етакчи ўринда туради. Куни кеча тумандаги Чўли Бегимқулов ҳудудидаги «Асила Отамуродова», «Жумаев Шоҳмардонбек» фермер хўжаликлари далаларида ғалла ўриш комбайнлари кўринди.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими берган маълумотларга кўра, жорий йилда Нишон туманида 2020 йил ҳосили учун 18 минг 936 гектар майдонга 617 та фермер хўжалиги ва 1 та кластер корхонаси томонидан ғалла парваришланиб, жами 51 минг 393 тонна дон топширишни режалаштирган.

Айни дамда 65 та юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари далада ишламоқда. Ҳар бир комбайнга отряд раҳбари ва 5 тадан ғалла ташиш автомашинаси бириктирилган.

«Дунё-М» акциядорлик жамиятига қарашли ва «Ойдин» вақтинчалик дон қабул қилиш масканларида дон қабул қилинмоқда.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, тумандаги фермер хўжаликларида ўрим-йиғим ишлари авжида.