French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда 26 йил аввал фаолияти тугатилган қудуқдан табиий газ олина бошланди
22:00 / 2020-02-05

Мутахассислар томонидан ушбу қудуқда тубдан таъмирлаш дастгоҳи ёрдамида 2202 метргача иккинчи ён-тана бурғулаш ишлари амалга оширилди.


Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Шимолий Муборак” газконденсат конининг 35-сонли қудуғи 1995 йилгача газ бериб, ўзининг мажбуриятларини бажариб бўлгандан кейин тугатилган қудуқлар фондига ўтказилган эди.

Мутахассислар томонидан ушбу қудуқда тубдан таъмирлаш дастгоҳи ёрдамида 2202 метргача иккинчи ён-тана бурғулаш ишлари амалга оширилди.

Натижада қудуқдан саноат миқёсидаги кунлик 100 минг метр куб табиий газ ва 1,5 тонна газконденсат олишга эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва газ коллекторига қўшиш ишлари амалга оширилмоқда.