Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда 100 миллион долларлик хорижий корхона иш бошлайди
14:04 / 2019-08-23

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан иш бошлаган Қарши тумани “Қоратепа” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Файзобод қишлоғида жойлашган “LT Textile International” хорижий корхонасининг II босқичини ишга тушириш ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокими корхона раҳбарлари билан учрашув ўтказди.


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан иш бошлаган Қарши тумани “Қоратепа” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Файзобод қишлоғида жойлашган “LT Textile International” хорижий корхонасининг II босқичини ишга тушириш ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокими корхона раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Маълумот ўрнида, хитойлик инвесторлар маблағи эвазига бунёд этилган мазкур корхонанинг биринчи босқичи 2017 йил июль ойида фойдаланишга топширилган эди. Бу ерга Германия ва Швейцариядан замонавий ва энергиятежамкор тўқимачилик асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилди. 700 дан ортиқ иш ўрни яратилди. 60 нафарга яқин ёшлар Хитойда касб маҳоратини ошириб қайтишди. Корхонада пахта толаси қайта ишланиб, йилига 22 минг тонна ип-калава маҳсулоти ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Маҳсулотнинг асосий қисмини экспортга йўналтириш кўзда тутилган.

- Корхонамизнинг II босқичини ҳам ишга тушириш учун Ўзбекистонга 100 миллион доллар киритмоқдамиз, - дейди корхона бош директори Ченг Зҳи. – Бугун вилоят ҳокими билан музокаралар жараёнида бир қатор муаммолар – сув, газ ва электр энергияси масалаларини ижобий ҳал этдик. 

Шунингдек, корхонамизнинг ўз кластерини ташкил этиш мақсадида Қашқадарё вилоятидан 45 гектар ер олиш таклифини ҳам бердик. Ушбу масала ҳам ижобий ҳал этилса, ип-калава ва аралаш ип-газлама ҳажми оширилади, корхонада 650та, кластерларимизда 3000га яқин иш ўрни яратилади.

Вилоят ҳокими хорижий корхона фаолияти билан танишди, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди. Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшадиган хорижлик инвесторларга барча шароит яратиб берилишини алоҳида таъкидлади.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

Ахборот хизмати.