Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда 10 нафар кадастр ходими ишдан олинди
17:10 / 2020-02-27

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, кадастр тизимида кадрларга бўлган талаб янада кучайтирилган.


Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев Қашқадарё вилоятида бўлиб, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри раҳбари ҳамда ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказган.

Бу ҳақда Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Йиғилишда қўмита раиси ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб, қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларига ҳеч бир муносабат билдирмаганлиги ва ўз ишига совуққонлик билан қарагани, ер тузиш ва ер майдонларини муҳофаза этиш тадбирларини амалга оширмаганлиги учун 10 нафар раҳбар ва ходимларни эгаллаб турган вазифасидан озод этган.

Шу билан бирга қўмита раиси ҳозирги кунда эскича иш услубидан воз кечиш зарурлиги, бу ёндашувда ишлаш бугунги давр талабига тўғри келмаслигини таъкидлаб, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётган ходимларга нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган кескин чораларни қўллаш кераклиги ва бундайларнинг ўрнини она-еримизга садоқати бўлган шижоатли, билим ва салоҳиятли ёшларни билан тўлдириш бўйича кўрсатма берган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, кадастр тизимида кадрларга бўлган талаб янада кучайтирилган.