French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилоятининг сўлим табиати мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун қулай
11:59 / 2019-10-11

Қашқадарё вилоятининг мўътадил иқлими сархил мева-сабзавотларнинг витаминларга бой бўлиб, етилиб пишиши учун замин яратади.


Қашқадарё вилоятининг мўътадил иқлими сархил мева-сабзавотларнинг витаминларга бой бўлиб, етилиб пишиши учун замин яратади. Шу мақсадда кейинги йилларда воҳада мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга, етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспорт қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилда 431,3 минг тонна сабзавот, 334,7 минг тонна полиз, 100 минг тоннадан ортиқ картошка, 148,6 минг тонна мева ва 90 минг тонна узум маҳсулотлари етиштирилди.

Бугунги кунга қадар етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан 48,5 миллион АҚШ долларлик 29,3 минг тоннаси экспортга йўналтирилди.

Ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналар сафи ҳам йилдан-йилга кенгаймоқда. Яккабоғ туманидаги “Дармон фарм” хусусий корхонасига қарашли “Дармон шарбати” мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш корхонаси мана шундай корхоналардан бири.

2017 йил август ойида фаолият бошлаган корхонада айни пайтда кунига 12 тонна мева ва сабзавотни қайта ишланмоқда. Замонавий, энергиятежамкор ускуналар бир кеча-кундузда 20 тоннагача мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватига эга. Асосан олма, ошқовоқ ва сабзи шарбати тайёрланиб, ички бозорга чиқарилмоқда. Келгусида узум, анор ва бошқа қатор сабзавот маҳсулотларини ҳам қайта ишлаб, шарбат тайёрлаш кўзда тутилган.

photo5260537976809696282.jpg

– Корхонамиз ташкил этилганига икки йилдан ошди, – дейди корхона технологи Сардор Холиёров. – Ҳозирда 30 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Ишларни комплекс йўлга қўйиш учун барча йўналишларни лойиҳалаштирганмиз. Масалан, 5 минг гектар майдонда интенсив боғ барпо қилишни мўлжаллаяпмиз. Жорий йилда 1050 гектарини ташкил қилдик. Шундан 200 гектари супер интенсив боғ. У ерда асосан олма ва гилос етиштирамиз. Кейинги масала ўша боғларда етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва сифатли сақлаш. Бунинг учун 5 минг тонналик сиғимда музлаткич омбори қуряпмиз. Шундан 500 тоннаси “шоковой морозильник” яъни маҳсулотларни табиий сифатларини йўқотмаган ҳолда бир зумда музлатиб қўяди. Бундан ташқари, заводимизга мева-сабзавотлардан ёш болалар истеъмол қиладиган махсус бўтқа ишлаб чиқарадиган технологияларни олиб келдик. Йил охирига қадар ушбу лойиҳаларимизнинг ҳаммаси якунига етказилади ва корхонамиз тўла қувват билан ишлай бошлайди. Натижада ишлаб чиқариш ҳажми янада ошади ва экспортга маҳсулот чиқара бошлаймиз. Шу билан бирга заводнинг ўзида яна қўшимча 40 та янги иш ўрни яратилади.