Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилояти ҳокими Тошкентда ижодкорлар билан учрашди
22:28 / 2020-01-23

Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев пойтахтда ижод қилаётган қашқадарёлик журналистлар, илм-фан намоёндалари, зиёлилар, ёшлар билан учрашди.


Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев пойтахтда ижод қилаётган қашқадарёлик журналистлар, илм-фан намоёндалари, зиёлилар, ёшлар билан учрашди.

Ҳоким вилоятда амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди.

Вилоят раҳбари тадбир иштирокчиларига Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасидаги лойиҳалар, жумладан, маҳаллаларда кутубхоналар, ёшларга санъат сирларини ўргатувчи тўгараклар фаолиятини ташкил қилиш ташаббусларини астойдил қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

– Учрашув катта таассурот қолдирди, – деди журналист Раъно Ҳакимова. – Очиғини айтганда бундай суҳбатлар янги ғоялар, лойиҳаларнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Айниқса, менга вилоятда бешта муҳим ташаббус доирасида қилинган ишлар жуда маъқул бўлди. Бу амалий натижаларни эшитиб, ота маконимга бўлган меҳрим жўшиб кетди. Маҳаллаларда кутубхоналар ташкил қилиш бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан таклиф этилган лойиҳада фаол қатнашишни ният қилдим. Туғилиб, вояга етган қишлоғимда кутубхона очиш истаги туғилди. Бунинг учун эса ҳокимлик беш миллион сўмлик маблағ миқдорида китоблар тақдим қиладиган бўлди.