Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳасанбой Дўсматов илк жангда ғалаба қозонди
10:50 / 2019-11-17

Хабарингиз бор, бугун тонгда юртдошимиз, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида профессионал фаолиятидаги илк жангини ўтказди.


Хабарингиз бор, бугун тонгда юртдошимиз, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида профессионал фаолиятидаги илк жангини ўтказди.

Мексикада бўлиб ўтган мазкур жангда Ҳасанбой мезбон боксчи Хесус Сервантесга (9-8, 5 KO) қарши рингга кўтарилди. Олти раунд этиб белгиланган учрашувнинг иккинчи раундида тажрибали боксчимизнинг кетма-кет аниқ зарбаларидан сўнг рақиб рингга қулади ва ҳакам баҳсни якунлади.

Шу тариқа Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини муддатидан олдин ғалаба билан бошлади.