Асамов Шерали Байкузиевичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ёнғин-қутқарув автомобиллари шиналарининг босиб ўтган масофалари ва эксплуатация меъёрини такомиллаштириш” мавзусида
Асамов Шерали Байкузиевичнинг 05.10.02–Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги ихтисослиги бўйича “Ёнғин-қутқарув автомобиллари шиналарининг босиб ўтган масофалари ва эксплуатация меъёрини такомиллаштириш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.19/2025.27.12.T.01.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 26 январь куни соат 14:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳар, 100102, Янгиҳаёт тумани, Дўстлик кўчаси -5. Ўқув биноси, 214-хона.
Teл.: (+99875) 258-56-57.
e-mail: akademiyafvv@mail.ru