Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асал етиштириш кўпаймоқда
18:50 / 2017-07-10

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан асаларичилик хўжаликларини янада ривожлантириш, соҳадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан асаларичилик хўжаликларини янада ривожлантириш, соҳадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда соҳа мутахассислари, тадбиркорлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ёшлар иштирок этди.

Фарғона вилоятида 1000 дан зиёд асаларичилик субъекти фаолият кўрсатмоқда. Вилоят асаларичилар уюшмаси қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш ўқув марказида соҳани янада ривожлантириш, жаҳон тажрибасини ўрганиш борасида муайян ишлар амалга оширилаётир. Марказда илмий-текширув лабораторияси, тренинг заллари, ихтисослаштирилган кутубхона, электрон архив базаси, шунингдек, асални қайта ишлаш ва қадоқлаш цехи, тикувчилик, мум-парда, асбоб-ускуна ва асалари уяси ишлаб чиқариш цехлари фаолият юритмоқда. Наслчилик лабораторияси, қарийб 2 гектарлик экспериментал боғ ва асал берувчи ўсимликларни етиштиришга мўлжалланган экин майдони ташкил этилган.

Президентимиз Фарғона вилоятига ташрифи чоғида мазкур ўқув марказида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Асаларичиликни ривожлантириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берди. Давра суҳбатида ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

– Интенсив технология асосида асал етиштирмоқдамиз – дейди асалчи З.Сиддиқов. – Ёғочдан ясалган беш қаватли қолиплар асалари йиғиш учун жуда қулай саналади. Канадада асаларичилик ҳайратланарли даражада ташкил этилган. У ерда табиий ўрмон-ўтлоқ жуда кўп. Шу боис асал саноати жуда ривожланган. Битта асаларичи йилига 70 тоннага яқин асал етиштиради. Вилоятимизда ҳам халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда соҳада яхши мактаб яратилган. Вилоят асаларичилар уюшмаси биз каби соҳа билан шуғулланувчиларга доимо ёрдам бераётгани бунда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда иштирокчиларга асалнинг шифобахш хусусиятлари, уни етиштиришнинг янги усуллари, маҳсулотни экспорт қилиш тартиби, асаларида учрайдиган касалликлар ва уларни даволаш, зараркунандаларга қарши курашиш чоралари тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Асаларичилик соҳасида фаолият юритаётган 5 тадбиркорга тижорат банки кредитларини олиш рухсатини берувчи сертификатлар топширилди.