Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асакалик 100 нафар ёшларга деҳқончилик қилиш учун 30 гектар ер майдони ажратилди
19:47 / 2020-02-27

Туман миқёсида уйма уй юриш натижасида аниқланган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида бўлиб ўтган учрашувида ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган эди. Мазкур вазифалар ижроси туманимизда намунали тарзда ташкил этилмоқда.

photo5382117703411674177.jpg

Туман миқёсида уйма уй юриш натижасида аниқланган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

photo5382117703411674181.jpg

Бугун Асака туман ҳокими Эркинжон Якубов Янгисор маҳалла фуқаролар йиғинида деҳқончилик қилиш истагини билдирган ёшлар билан учрашиб, 100 нафар банд бўлмаган ёшнинг ҳар бирига 30 сотихдан жами 30 гектар ер майдони ажратилди. Туман ҳокимининг мазкур ерни ёшларга ажратиш бўйича имзолаган тегишли фармойиши ёшларга топширилди.

photo5381988317521882719.jpg

Шунингдек, мазкур ёшлар учун ажратилган майдонга илк кўчатлар экилди. Келажакда “Ёшлар боғи” ёшларнинг чинакам орзулари ушалган жой бўлиб қолади.

Асака туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати