Асакада Ҳажга жўнатиш учун одамлардан 31 500 АҚШ доллари олган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳаж сафари ва чет давлатга ишга жўнатиш эвазига фуқароларнинг 31 500 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлик фош этилди.
Ҳаж сафари ва чет давлатга ишга жўнатиш эвазига фуқароларнинг 31 500 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлик фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир неча фуқароларнинг ишончига кириб уларни ҳаж сафарига ва хорижий давлатларга ишга юбориш эвазига 31 500 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.