Асака тумани прокурорининг ўринбосари пора билан қўлга тушганми?
Андижон вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбирда бир фуқаро Асака тумани прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан бошқа фуқародан талаб қилинган 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибида ушланди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Асака тумани прокурорининг ўринбосари тадбирда пора билан қўлга тушганлиги ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Н.Абдураимова,
ЎзА