Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Асака” банкининг мамлакатимиз иқтисодий тараққиётидаги ҳиссаси: Сунъий идрок ёрдамида бошқариладиган иссиқхона мажмуаси
09:38 / 2020-05-20

Серқуёш заминимизда етиштириладиган мева-сабзавотларга жаҳон бозорида талаб катта эканини ҳаммамиз биламиз. Одатда ушбу махсулотларни четга экспорт қилиш ҳақида гап кетганда баъзилар ички бозор нархи кўтарилиши мумкинлигидан ҳавфсираб қолади. Аммо ҳавотирга ўрин йўқ.

Серқуёш заминимизда етиштириладиган мева-сабзавотларга жаҳон бозорида талаб катта эканини ҳаммамиз биламиз. Одатда ушбу махсулотларни четга экспорт қилиш ҳақида гап кетганда баъзилар ички бозор нархи кўтарилиши мумкинлигидан ҳавфсираб қолади. Аммо ҳавотирга ўрин йўқ. 

3b6043bf-b5a3-4462-89b5-3af87209fa8e.jpg

“Асака” банки мамлакатимиз воҳаси бўлмиш Хоразм вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини гидропоника усулида етиштирувчи иссиқхона мажмуасини молиялаштирди. Лойиҳанинг жозибадорлиги шундаки, Greenhouse Company иссиқхона мажмуасида кўмир қозонлари ишлатилади, тежамкор суғориш тизими - томчилатиб суғориш йўлга қўйилади, тупроқни алмаштириш тизими, яъни кокос экстракти ётқизилади. Иссиқхона ўз метео станциясига эга бўлиб, ички иқлим сунъий интеллект ёрдамида бошқарилади. Бутун комплекс Интернетга уланади ва бу дунёнинг исталган бурчагидан масофадан туриб тизимни бошқариш имкониятини беради. 

a77c3208-0337-4ab3-9c9d-5c9b7cf39911.jpg

efca94bb-83a2-43dc-9e15-4a076df8bb52.jpg

“Асака” банки мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 4 892 890 доллар миқдорида кредит ажратди. 12 гектар майдонни эгаллайдиган иссиқхона мажмуасида йилига 1 800 000 кг помидор, 250 000 кг қулупнай ва бошқа қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш йўлга қўйилади. Энг асосийси 150 га яқин янги иш ўринлари яратилади. Яна бир гап, бу ерда етиштириладиган сарҳил махсулотларнинг 50 фоизи экспортга йўналтирилса, 50 фоизи маҳаллий бозорга чиқарилади. 
“Асака” банки – молия бозорида сизнинг ишончли ҳамкорингиз!


“Асака” банк матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида