Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Асака» банк кўмагида 16 гектарли замонавий иссиқхона қурилади
16:07 / 2020-07-08

Мана шундай лойиҳалардан бири Мирзаобод туманидаги лимончилик кластеридир.


Сирдарё вилоятида аҳолининг ижтимоий шароитларини яхшилаш, ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилувчи кенг кўламли бунёдкорлик, қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнда «Асака» банк ҳам фаол иштирок этмоқда.

Банк томонидан вилоятнинг Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманларида 18 лойиҳа ҳаётга татбиқ этилаётган бўлиб, уларнинг ишга тушиши ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Мана шундай лойиҳалардан бири Мирзаобод туманидаги лимончилик кластеридир. Маълумки, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинган эди. 

Қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, илғор ва замонавий ресурс тежовчи технологияларни қўллаш асосида юқори сифатли саноатбоп ва экспортбоп лимон етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳудудда 300 кишининг доимий иш ўрнига эга бўлишига хизмат қилади.

photo_2020-07-08_16-04-11.jpg

Лойиҳанинг умумий қиймати 5,5 миллион АҚШ долларидан зиёд бўлиб, банк кредити 4 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда. «Асака» банкдан олинган кредит эвазига иссиқхона ҳароратини меъёрлаштириб турувчи, сув пурковчи замонавий ускуналар олиб келиб, ўрнатилади. 

Лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, экилган лимон кўчатлари ҳосилга киргунга қадар, иссиқхонага бир вақтнинг ўзида қулупнай ҳам экилиб, ҳосил олиб турилади. Бундан ташқари, манфаатдорликни ошириш мақсадида 16 гектар ер майдони 64 хўжалик субъектига бўлиб берилади. 

Лойиҳа ташаббускорларининг айтишича, лимончилик кластери тўлиқ қувват билан ишга тушгач, йилига ҳар бир гектар ердан 40-45 тонна қулупнай, 55-60 тонна лимон олиш мумкин.

«Асака» банк – молиявий бозорда сизнинг ишончли ҳамкорингиз! 

Банк матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида.