Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Асака” банк: энг муҳими мижозларни рози қилиш
17:45 / 2019-08-24

Урганч шаҳрида “Асака” банк ижро аппарати бошлиғи ўринбосари Саъдулла Талибджанов Хоразм вилоятидаги тадбиркорлар билан учрашди


Урганч шаҳрида “Асака” банк ижро аппарати бошлиғи ўринбосари Саъдулла Талибджанов Хоразм вилоятидаги тадбиркорлар билан учрашди

Тадбирда “Асака” банк томонидан мижозларга яратилган қулай хизмат турлари, соҳадаги янгиликлар самара бераётгани ва бундан асосий мақсад – мижозларга кўмаклашишдан иборат эканлиги таъкидланди.

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, “Асака” банк Хоразм вилояти филиали бўйича жами кредит қўйилмалари 759 миллиард 427 миллион сўмдан ортиқни ташкил этиб, бу кўрсатгич йил бошига нисбатан 238 миллиард 584 миллион сўмга ўсди. Банк кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестицион фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган кредитлар миқдори 549 миллиард 233 миллион сўмни ташкил этди. Банк жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 минг 764 нафар юридик ва жисмоний шахсларга 129 миллиард 622 миллион сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди.

Сайёр қабул давомида турли йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этиб, банк билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволлар ва бошқа турли масалалар юзасидан мурожаат қилди. Кўплаб масала ва таклифлар шу ернинг ўзида ҳал қилинди.

Шунингдек, қабулда қатор корхоналар вакиллари, тадбиркорлар сўзга чиқиб кўп йиллар давомида мазкур банк хизматидан мамнуният билан фойдаланаётгани, келгусида тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришда “Асака” банк билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар.

Сайёр қабул давомида 30 нафардан зиёд юридик ва жисмоний шахслардан турли мазмундаги 24 та мурожаат тушди. Шундан 17 таси жойида ҳал этилди. 2 нафар тадбиркорга тегишли маслаҳатлар берилди. 5 нафар тадбиркор томонидан кўтарилган масалани ўрганиб чиқиш учун вақт талаб қилганлиги сабабли мутасаддиларга аниқ вақт белгиланиб, кўрсатма ва топшириқлар берилди.

– Мен бир неча ойдан буён автомашина сотиб олиш ниятида юргандим, – дейди фуқаро Ниёзжон Машарипова. – Бироқ пул маблағим етарли эмаслиги туфайли қийналаётгандим. Бугунги сайёр қабулда иштирок этиб, “Асака” банкнинг автокредити ҳақида маълумот олдим. Шу ернинг ўзида ушбу имкониятдан фойдаланишни маъқул топдим. Банк мутасаддилари менинг ҳужжатларимни расмийлаштириб, кредит ажратилди. Бир зумда амалга оширилган ушбу эзгу ишдан оиламиз билан миннатдормиз.

Реклама ҳуқуқи асосида