Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Асака” банк бошқаруви раиси: Асосий режа — филиалларимиздаги мижозларимиз билан индивидуал тартибда ишлаш
11:12 / 2020-07-07

Тижорат банклари раҳбарлари мазкур йиғилиш ҳақида ўз муносабатларини билдирди.


Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш ҳамда мамлакат тижорат банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилган эди.

Тижорат банклари раҳбарлари мазкур йиғилиш ҳақида ўз муносабатларини билдирди.

Нодирбек САЙДУЛЛАЕВ, “Асака” банки АТБ бошқаруви раиси:

Ўтказилган йиғилишда асосан трансформация жараёни ҳамда бугунги кунда тижорат банкларининг энг долзарб вазифаларидан бири — мижозбай ишлаш соҳасида қатор топшириқлар берилди. Жумладан, бош офис ва вилоятлардаги филиалларимиз орқали пандемия шароитидан келиб чиқиб, мижозларимизга ҳамкор бўлиб, уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан қатъий топшириқлар олдик. Буни, албатта, амалга оширамиз.

Демак, буни трансформация жараёни бўйича, агар Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ўрганиш ишларини тугатадиган бўлсак, бир ой муҳлатда қарор лойиҳасини киритадиган бўлдик. Банкимизнинг 2176 та ходимидан иборат ишчи гуруҳимизни бугунги кунда айланма маблағларга муҳтож бўлган 5235 та мижозимиз ва ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат фаолиятларини ривожлантириш орқали уларга яқин ҳамкор бўлиши тўғрисида вазифалар белгилаб олдик. Кейинги олти ойликка асосий режалар қилиб, ҳар бир 22 филиалимиздаги мавжуд мижозларимиз билан индивидуал тартибда ишлаб, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўрамиз. Фақатгина ишлаб чиқаришни эмас, балки тайёр маҳсулотига бозор топиш бўйича ҳам жойларга чиқиб, мижозларимиз билан учрашувлар ўтказиш бўйича ҳам келишиб олдик.

Банкимизнинг қуйи тизимдаги ходимларига ўқув амалиётларини видеоканференцалоқа ташкил этиш орқали эмас, аксинча, банк бошқаруви аъзолари билан биргаликда ўргатишни ўзимизга мақсад қилиб қўйдик. Яқиндагина Молия вазирлиги билан биргаликда кузатув кенгашига ҳам мустақил аъзоларни белгилаб олдик. Албатта, уларнинг ҳам бугунги кундаги тажрибаларидан фойдаланган ҳолда, Президентимиз қўйган вазифаларни ўз вақтида амалга оширамиз.